Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ўзбекистонликларни Халқлар дўстлиги куни билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ягона ва аҳил оила бўлиб яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакилларини 30 июл – Халқлар дўстлиги куни билан муборакбод этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни 30 июл – Халқлар дўстлиги куни билан табриклади.
«Мамлакатимизда ягона ва аҳил оила бўлиб яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари бўлган сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 30 июл – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман», дейилади табрик сўзида.
Таъкидланишича, юртимиз заминида қадимги даврлардан буён давом этиб келаётган этник хилма-хиллик ноёб ижтимоий ҳодиса бўлиб, бугун – Янги Ўзбекистон шароитида янгича маъно-мазмун ва анъаналарга эга бўлиб бораётгани диққатга сазовордир.
«Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили бўлган миллатлараро муносабатларни ривожлантиришни биз юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб олдик ва бу борада улкан ишларни амалга ошириб келмоқдамиз», дейилади табрикда.
Қайд қилинишича, соҳага доир давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиб, унинг ҳуқуқий ва институционал асослари мустаҳкамланди. Бу йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилиб, уларнинг имкониятлари бирлаштирилиб, тизимли ва кенг миқёсда иш олиб борилмоқда.
«Биргина мисол – мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 157 та миллий-маданий марказ, 42 та дўстлик жамияти ва хориждаги 100 дан ортиқ ватандошлар жамоат бирлашмалари давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда юртимизда дўстлик ва бағрикенглик муҳити, миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлигини мустаҳкамлаш, чет эллар билан маданий-маърифий алоқалар, халқ дипломатиясини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кўплаб ижобий натижаларга эришмоқда», дейилади табрик сўзида.
Таъкидланишича, дунёнинг турли минтақаларида миллий ва диний асосда турли низолар давом этаётган ҳозирги ўта таҳликали шароитда ягона Ўзбекистон ғояси асосида энг катта бойлик – юртимиздаги осойишталик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, билим-маърифат, касб-ҳунарлар эгаси этиб тарбиялаш, инклюзивлик тамойилларини чуқурлаштириш борасидаги ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.
Ўзбекистон фуқароси эканидан фахрланадиган барча миллат ва конфессиялар вакиллари ҳамда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини Конституция ва қонунлар талаблари асосида ҳамма жойда қатъий ҳимоя қилиш учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади.
Мавзуга оид
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
22:05 / 04.04.2026