Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Dpa: Араб давлатлари ҲАМАСни Ғазода ҳокимиятдан кетишга чақирди
Миср, Қатар, Саудия Арабистони ва Иордания Ғазо секторида ҲАМАСни ҳокимиятдан кетишга чақирувчи ҳужжатни имзолаган давлатлар қаторига киради, деб хабар беради dpa.
Миср, Қатар, Саудия Арабистони ва Иордания ҲАМАС гуруҳининг Ғазо секторидаги ҳукмронлигини тўхтатишга чақирувчи ҳужжатни имзолади, деб хабар бермоқда dpa 29 июл, сешанба куни ўз қўлидаги ҳужжатга таяниб. Ҳужжатни, жумладан, Буюк Британия, Франция, Канада, Бразилия, Италия, Испания, Норвегия ва Ирландия ҳам имзолаган. Журналистларнинг таъкидлашича, Германия янгилик эълон қилинган пайтда ушбу чақириқни қўллаб-қувватлаган давлатлар қаторига кирмаган.
Яқин Шарқдаги можарога барҳам бериш учун аниқ қадамлар қўйишга чақирувчи етти саҳифалик ҳужжатда ҲАМАС эксклавдаги ҳукмронлигини тўхтатиб, халқаро кўмак билан қуролларни Фаластин маъмуриятига топшириши кераклиги таъкидланган. Бундан ташқари, dpa таъкидлаганидек, у Фаластин гуруҳининг 2023 йил 7 октябрда Исроилга уюштирган терактини қоралайди.
Агентликнинг тушунтиришича, Ню-Йоркдаги икки давлат ечими бўйича конференция чоғида имзоланган ҳужжат сентябргача БМТ томонидан расман қабул қилиниши керак. Унгача яна бир қанча давлатлар уни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Ҳужжатда Исроил томонига чақирувлар ҳам бор, деб ёзади dpa. Хусусан, имзо чекканлар яҳудий давлатидан Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни ва Ғарбий соҳилдаги яҳудий кўчманчилар фаолиятини тўхтатишни талаб қилмоқда. Бошқа нарсалар қатори, гуруҳ минтақада БМТнинг барқарорлаштирувчи кучларини яратишни қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026
Исроил ҲАМАС ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилди
20:09 / 08.05.2026