Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ғазога гуманитар ёрдам етказишни ташкил этишга ёрдам беради
Германия Иордания билан Ғазо секторига ҳаво орқали инсонпарварлик ёрдами етказилишини ташкил қилади, деди Германия канцлери.
Германия Иордания билан Ғазо секторига ҳаво орқали инсонпарварлик ёрдами етказилишини ташкил этиш учун кучларни бирлаштиради. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц федерал канцелярияда ҳукумат хавфсизлик кабинети йиғилишидан сўнг маълум қилди. «Биз биламизки, бу Ғазо аҳолиси учун жуда оз миқдордаги ёрдам. Лекин бу биз қўшмоқчи бўлган ҳисса», — дея унинг сўзларини келтиради AFP.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Франция ва Буюк Британия билан саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштиради, деди Мерц. Мамлакатлар озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлашга тайёр. Бундесвер аввалроқ ҳаво десантларида қатнашган.
«Исроил Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазиятни зудлик билан, ҳар томонлама ва доимий равишда яхшилаши керак», деб таъкидлади Германия канцлери.
Исроил 27 июлда бошлаган озиқ-овқат таъминотини ошириш, Берлинга кўра, фақат биринчи қадам бўлиши керак. Германия ҳукумати қисқа муддатли танаффус эмас, кенг қамровли ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда, дея хабар беради Reuters.
Айни вақтда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати исроиллик гаровга олинганларни озод қилиши ва қуролларини ташлаши керак, дея таъкидлади Берлин. Ўғирлаб кетилганлар орасида Германия фуқаролари ҳам бор.
Мавзуга оид
18:47 / 14.06.2026
Германия президенти Ўзбекистонга келади
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026