Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
17055
1 дақиқада ўқилади

Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди

Шунингдек, у Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офисига раҳбарлик қилади.

Нозимахон Давлетова

Нозимахон Элдаровна Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти, Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид