Жаҳон | 14:57 / 30.07.2025
1282
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

АҚШ ва Хитой расмийлари божхона сулҳини узайтиришга интилади, аммо якуний қарорни Трамп қабул қилади, деди АҚШ Молия вазирлиги раҳбари. Вашингтон у яна 90 кунга узайтирилиши мумкинлигини билдирди.

Фото: Getty images

АҚШ ва Хитой расмийлари 12 августда муддати тугайдиган 90 кунлик божхона сулҳини узайтиришга интилади. Икки делегациянинг Стокҳолмдаги икки кунлик музокаралари катта муваффақиятларсиз якунланди, дея хабар беради AFP ва Reuters агентлиги 29 июл, сешанба куни.

АҚШ президенти Доналд Трамп божларни кечиктириш бўйича келишувни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак, деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент учрашув якунлари бўйича.

«Биз унга жараёнимиз қандай ўтгани ҳақида ҳисобот берамиз. Биз, албатта, конструктив учрашувлар ўтказдик, бу ижобий ҳисобот билан қайтиш имкониятини беради. Лекин у (Трамп) паузани узайтириш масаласини ўзи ҳал қилади», — деди АҚШнинг савдо музокараларидаги вакили Жеймисон Грир. Эҳтимолий вариантлардан бири сулҳни яна 90 кунга узайтиришдир, дея Грирнинг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters.

Трампнинг сўзларига кўра, у аллақачон Бессент билан гаплашган. «У учрашув ҳақида жуда яхши гапирди — кечагидан яхшироқ», деди Оқ уй раҳбари Шотландияда беш кун бўлганидан сўнг Вашингтонга қайтиш чоғида Air Force One бортида журналистларга.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид