Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда банкомат ўғриларининг машҳур тўдаси аъзолари ҳибсга олинди
Улар банкоматларни портлатиш орқали ўмариб келган.
Австрия жиноят полицияси мамлакатда банкоматларни шов-шувли равишда талон-торож қилишда гумонланаётган 14 нафар шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил бошидан буён мамлакатда талончилик мақсадида 26 та банкомат портлатилган.
Ҳибсга олинганларнинг аксарияти келиб чиқиши марокашлик бўлган Нидерландия фуқароларидир. Ушбу иш бўйича жами 33 кишига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Австрия ва Нидерландия полицияси иккала мамлакатда ҳам 12 та обектда тинтув ўтказди. 16 та скутер, 50 дан ортиқ мобил телефон, 400-500 гр портловчи модда, гиёҳванд моддалар, 39 минг евро нақд пул мусодара қилинди.

Сўнгги йилларда Германия ва Австрияда портлатиш орқали банкоматларни ўғирлаш кенг тарқалган ҳодисага айланди. Жиноятчилар гуруҳи тунда, одатда ўғирланган автомобилда банкомат олдига келади, уни портлатиб, пулларни ўмаради.
Қайд қилинишича, Германияда 2022 йилда 442 та, 2023 йилда эса 367 та банкомат портлатилган. Ўтган йили Германия ИИВ банкоматларни ўмаришда портловчи моддалардан фойдаланганлик учун жазони кучайтириш ниятида эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026