Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЭП: ЕИ дастури доирасида Украинага тўловлар музлатилди
Украина учун фавқулодда даромадларни тезлаштириш учун кредит дастури бўйича Европа Иттифоқи тўловлари НАБУ ва САП билан боғлиқ вазият ўзгармагунча музлатиб қўйилди, деб ёзади «Экономическая правда» ва «Европейская правда».
24 июл куни Европа Иттифоқи вакиллари дипломатик каналлар орқали Юлия Свириденко ҳукуматини Украинага барча молиявий ёрдам ажратишни тўхтатаётгани ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда Украинанинг «Экономическая правда» (ЭП) нашри ҳукумат, дипломатик доиралар ва Олий рададаги тўрт манбага таяниб хабар берди. «Европейская правда» (ЕП), ўз навбатида, маълумот унга ЕИ тузилмалари томонидан тасдиқланганлигини хабар қилди. DW Европа комиссияси вакилларига сўров юборди.
Бунга сабаб 22 июлда 12414-сонли қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бўлиб, у амалда Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (НАБУ) ва коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратурани (САП) Украина бош прокурори назорати остига ўтказди.
«Вазият тузатилгунга қадар ҳаммаси тўхтатилди», — деб хабар берди «Экономическая правда» манбаси.
ЭП маълумотларига кўра, гап, биринчи навбатда, Украина учун Фавқулодда даромадларни тезлаштириш кредитлари дастури (Extraordinary Revenue Acceleration Loans for Ukraine, ERA)га ЕИнинг ҳиссаси ҳақида кетяпти. Ушбу механизмга кўра, йил охиригача Киев Европа Иттифоқидан 20 миллиард АҚШ доллари олиши керак эди.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026