Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг янги савдо божлари 7 августдан кучга киради
АҚШ президенти Доналд Трамп бир қатор давлатларга нисбатан янги божлар жорий этиш ҳақида фармон чиқарди. Энг юқори тарифлар Швейцария (39 фоиз), Сурия (41 фоиз), Лаос ва Мянма (40 фоиз) ҳамда Ироқ (35 фоиз) учундир.
АҚШ президенти Доналд Трамп бир қатор давлатларга нисбатан янги божхона тўловларини жорий этиш тўғрисида фармон чиқарди. Ҳужжат 31 июл, пайшанба куни Оқ уй сайтида эълон қилинди.
Энг юқори тарифлар Швейцария (39 фоиз), Сурия (41 фоиз), Лаос ва Мянма (40 фоиз), Ироқ (35 фоиз) ҳамда Ҳиндистон (25 фоиз) учундир.
Европа Иттифоқи, Япония ва Жанубий Кореядан 15 фоиз қўшимча тўлов олинади.
Рўйхатда бўлмаган мамлакатларга 10 фоиз миқдорида ягона тариф қўлланади.
Божлар 7 августдан кучга киради. Dpa'нинг нима учун у кутилганидек 1 августдан кучга кирмагани ҳақидаги саволига жавобан АҚШ расмийси янги қоидаларни амалга ошириш учун кўпроқ вақт кераклигини айтди.
Оқ уй ҳужжатига кўра, бу чора «америкалик ишчилар манфаати учун глобал савдони қайта қуриш»га қаратилган.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
11:18 / 14.06.2026