Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бир қанча газ «заправкалари» фаолияти вақтинча тўхтатилди
Уларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Фото: Тошкент вилояти ФВБ
Тошкент вилояти ҳудудида фаолият юритаётган бир қатор автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш ва суюлтирилган газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент вилояти ФВБ маълумот берди.

Қайд қилинишича, шохобчаларда ёнғинга қарши ҳолат юзасидан текширувлар ўтказилган. Текширувлар натижасида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланиб, масъул ходимларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланган. Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида шохобчалар фаолияти тегишли тартибда вақтинча тўхтатилган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти, Кўкдала туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш, унинг ортидан ёнғин юз бериб, 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган эди.



Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
09:01 / 09.04.2026
Пойтахтдаги уч бозорнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
19:24 / 07.04.2026