Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар визасиз кирадиган давлатлар маълум қилинди
Ўзбекистон фуқаролари 35 та давлатга визасиз кириши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари ҳозир 35 та давлатга визасиз кириш имкониятига эга. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълумот берди.
Қайд қилинишича, ўзбекистонликлар қуйидаги давлатларга визасиз кириши мумкин: Антигуа ва Барбуда; Арманистон; Барбадос; Беларус; Бирлашган Араб Амирликлари; Доминика; Эрон; Фаластин; Филиппин; Ҳаити; Гамбия; Гуржистон; Гренада; Кения; Кот-д'Ивуар; Малайзия; Микронезия; Мўғулистон; Молдова; Намибия; Озарбойжон; Қирғизистон; Қозоғистон; Россия; Сент Винсент ва Гренадин ороллари; Сейшел ороллари; Шри Ланка; Суринам; Таиланд; Тожикистон; Туркия; Украина; Хитой; Уммон.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга кириб борганда виза олиши мумкин (Visa on arrival): Боливия; Бурунди; Гвинея Бисау; Индонезия; Иордания; Кабо Верде; Камбожа; Қамар ороллари; Лаос; Ливан; Мадагаскар; Макао; Малдив ороллари; Маврикий; Мавритания; Мозамбик; Непал; Никарагуа; Палау; Қатар; Руанда; Самоа; Саудия Арабистони; Сиерра Леоне; Того; Тувалу; Ямайка; Зимбабве; Шарқий Тимор.
Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга кириш учун электрон виза олишлари мумкин (e-visa): Эфиопия; Экватор Гвинеяси; Габон; Гвинея; Ҳиндистон; Жанубий Судан; Жибути; Конго Демократик Республикаси; Лесото; Малави; Нигерия; Уганда.
Қайд қилинишича, ҳозирги вақтда ўнлаб давлатлар билан фуқароларнинг хорижга чиқишини янада осонлаштириш бўйича фаол музокаралар давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:58 / 19.06.2026
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026