Жаҳон | 21:02 / 03.08.2025
2198
1 дақиқада ўқилади

Германия маданият вазирлигида гендер-нейтрал тилдан фойдаланиш тақиқланди

Маданият вазирининг фикрича, гендер-нейтрал тил немис жамиятини бирлаштириш ўрнига парчаламоқда. 

Фото: AP

Германия маданият вазири Волфрам Ваймер вазирликда расмий ёзишмаларда гендер-нейтрал тилдан фойдаланишни тақиқлади. У бу ҳақда Bild am Sonntag газетасига маълум қилган.

"Маданият ва ОАВ ишлари бўйича ваколатхонада немис тили қоидалари амал қилади. Мактубларда, электрон хабарлар ва изоҳларда гендер-нейтрал сўзлардан фойдаланилмайди", - деб таъкидлаган вазир.

Ваймер ёзишмаларда "Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!" деб ёзилишини айтган. Унинг фикрича, гендер-нейтрал тил немис жамиятини бирлаштириш ўрнига парчаламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид