Иқтисодиёт | 11:52 / 06.08.2025
6974
1 дақиқада ўқилади

Uzum 70 млн доллар жалб қилди ва компания қиймати 1,5 млрд долларга етди

Ўзбекистондаги йирик рақамли экотизим – Uzum Хитойнинг АT-гиганти Tencent ҳамда VR Capital халқаро инвестицион фондидан қарийб 70 млн доллар жалб қилди. Келишувларда 2024 йил март ойида якунланган биринчи раунднинг лид-инвестори бўлмиш FinSight Ventures ҳам иштирок этди.

Фото: Uzum Market

Инвестиция жалб қилишдан кейин Uzum'нинг баҳоланган якуний қиймати тахминан 1,5 млрд долларни ташкил этмоқда.

Uzum экотизимидаги хизматлардан бугунги кунда қарийб 17 миллион ўзбекистонлик фойдаланмоқда. Компания 3 йилдан камроқ вақт ичида мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчилардан бирига айланди.

Бу вақт давомида 12 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилиши яратилиши билан бирга, кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар очилди: ҳозирда республика бўйича 40 мингдан ортиқ тадбиркор ўз фаолиятини Uzum билан биргаликда юритмоқда.

Жалб қилинган маблағлар экотизимнинг ўз финтех-инфратузилмасини ривожлантириш, маҳсулотлар қаторини кенгайтириш, электрон тижорат ечимларини такомиллаштириш ва Uzum'нинг онлайн савдо ва финтех бозорларидаги мавқейини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид