Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия чегара назоратини узайтиради
Германия ҳукумати сентябр ойидан кейин ҳам чегаралардаги ҳужжатларни текширишни давом эттиради ва айримларга киришни рад этади, деди ички ишлар вазири Александр Добриндт.
Германия барча чегараларида ҳужжатларни текшириш режимини узайтирмоқчи. «Биз чегараларда назоратни сақлаб қолишда давом этамиз», деди ички ишлар вазири Александр Добриндт 7 август, пайшанба куни чоп этилган Table Today подкастида.
AFP агентлиги иқтибос келтирган Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг нутқига кўра, жорий йилнинг сентябр ойидан кейин нафақат Германия чегараларида ҳужжатлар текширилади — баъзи чет элликларга мамлакатга кириш тақиқланади.
Добриндтнинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати Германияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган одамларни чиқариб юбориш бўйича қарорларни амалга ошириш устида ишлашни ҳам давом эттирмоқда. Хусусан, бу Сурия ва Афғонистонга янги депортация рейсларини ташкил этиш билан боғлиқ, дея аниқлик киритди ИИВ раҳбари. «Биз Афғонистонга парвоз ташкил этишга муваффақ бўлдик, унинг доирасида энг оғир жиноятларни содир этган жиноятчилар чиқариб юборилди. Бу алоҳида қадам бўлиб қолмаслиги керак», — деди вазир.
Июл ойида Германия ҳукумати бошпана сўраш аризалари рад этилган ушбу мамлакат фуқароларини Афғонистонга чиқариб юборди. Бу "Толибон" 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери иккинчи марта содир бўлди, деб эслатади AFP. Добриндт таъкидлаганидек, бортда «оғир жиноятлар» содир этган 81 киши бўлган. Илгари худди шундай рейс 2024 йил август ойида ташкил этилган эди.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026