Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопия йўловчи самолётларини Россияга ижарага беришдан бош тортди
Россия Эфиопия билан самолётларни ижарага бериш, жумладан техник хизмат кўрсатиш ва экипажларни таъминлаш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилди. Ethiopian Airlines раҳбари АҚШ санкцияларини баҳона қилиб, келишувни рад этди.
Фото: Seyoum Getu/DW
Ethiopian Airlines Эфиопия авиакомпанияси йўловчи самолётларини Россияга ижарага беришдан бош тортди. Эфиопия фуқаро авиацияси бошқармаси (ECAA) Россия делегацияси билан музокаралар олиб борилганлигини тан олди, бироқ у Ethiopian Airlines'га самолётларни лизингга бериш бўйича буйруқ жўнатиш ваколатига эга эмаслигини ва буни амалга оширмаганлигини маълум қилди, деб ёзди Addis Insight Эфиопия ахборот портали.
Ўз навбатида, Ethiopian Airlines Group бош директори Месфин Тасев Россия Федерацияси билан самолётларни ижарага бериш масаласи бўйича музокаралар олиб борилгани ҳақидаги хабарларни қатъий рад этиб, уларни «бутунлай ёлғон» деб атади. Журналистлар билан суҳбатда у Россия делегацияси билан учрашувда расмий келишувга эришилмаганини таъкидлади, деб ёзади нашр.
Шу билан бирга, у русларга самолётларни ижарага беришдан бош тортишнинг иккита асосий сабабини айтди. Биринчидан, Ethiopian Airlines ҳозирда ўз фаолиятини фаол равишда кенгайтирмоқда ва ўзи йўловчи ва юк ҳаво ташишларига ортиб бораётган талабни қондириш учун қўшимча самолётлар изламоқда, деди Тасев.
Бундан ташқари, у Украинага қарши уруши ва АҚШ талабларига риоя қилмаслик хавфи туфайли Россияга қарши халқаро санкцияларга ишора қилди. «Россия АҚШ санкциялари остида, Ethiopian Airlines эса АҚШ билан кучли операцион ва тижорат алоқаларига эга», — деди Тасев. Унинг таъкидлашича, авиакомпания «халқаро қоидалар ва АҚШ қонунчилигига мувофиқ ишлайди ва уларни бузиш хавфига тайёр эмас». Авиакомпания бош директорининг сўзларига кўра, бу Россия билан келишувга эришиш мумкин эмаслигининг янада муҳим сабабидир.
Мавзуга оид
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026
Японлар дунёдаги энг хунук деб таърифланаётган самолётни қурди
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026