Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФНҚЗ ходимлари икки ойдан бери ойликсиз ишлаётганини айтишяпти
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида июн ойидан бери ойлик берилмаяпти. ФНҚЗ вакили кечикишларни кредит билан боғлиқ муаммо юзага келгани билан изоҳлади. Завод 3 йил олдин «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга бўлиб тўлашга сотилганди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишчиларга ойлик тўлаш билан боғлиқ кечикишлар бўлаётгани айтиляпти.
Kun.uz’га мурожаат қилган ФНҚЗ ходимининг айтишича, уларга 2 ойдан бери иш ҳақлари тўланмаяпти.
«3 мингдан ортиқ ишчи бор, икки ойдан бери бизга ойлик беришмаяпти. Раҳбарият жим, нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Аслида маошлар ҳам оз, аммо биз ойликни оширишни эмас, унинг ўз вақтида берилишини сўраяпмиз холос», дейди мурожаатчи.
Бошқа бир ходим ҳам юқоридаги маълумотни тасдиқлади ва июн ойидан бери ойлик берилмаётганини айтди.
Kun.uz боғланган ФНҚЗ вакилига кўра, маошларни беришни бошлаш режалаштирилган. Кечикишларга кредит билан боғлиқ муаммо сабаб бўлгани айтиляпти.
Аввалроқ ФНҚЗга эгалик қилувчи «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга алоқадор Eriell вa Enter Engineering компаниялари ходимлари ҳам бир неча маротаба видеомурожаат йўллаб, ойлик тўлаш билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигини маълум қилганди.
ФНҚЗнинг хусусийлаштирилиши
2022 йилнинг май ойида «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ (Saneg) ФНҚЗнинг 100 фоиз улушини айрим мажбуриятлар билан 100 млн долларга хусусийлаштириб олганди. Шундан кейин завод 2023 йилда 469,6 млрд сўм, 2024 йилда эса 236,1 млрд сўм соф фойда кўрган. Аммо ҳамон ФНҚЗнинг 58,5 фоиз назорат пакети Давактив ихтиёрида қолаётганига қараганда, 3 йилдан бери келишилган пул давлатга тўлиқ тўланмаган. Битим қачон ёпилиши, тўлов яна неча йилга чўзилиши маълум эмас. Бу вақтда Saneg заводнинг бир қисмини 140 млн долларга сотишга ҳам эришди. Saneg’да қарзга олинган заводни қайта сотиш ҳуқуқи бўлган ёки бўлмагани маълум эмас.
Мавзуга оид
16:59 / 22.10.2025
Путиндан Трампгача. Давлат раҳбари бўлиш қанчалик даромадли иш?
11:58 / 17.10.2025
Ўзбекистонда ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланди
20:04 / 25.08.2025
АҚШ меҳнат бозорида Буюк рецессия давридаги ҳолат кузатилмоқда
21:11 / 09.08.2025