Кўчмас мулк | 09:26 / 09.08.2025
2468
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбеккосмос” қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб боради

"Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини назорат қилишда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб борилади

Бунда:

  • “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинади;
  • “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтган объектлар бўйича маълумотлар тизим орқали автоматик олинади;
  • “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтмаган қурилиш майдонлари аниқланган тақдирда, мазкур объектлар ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигига тегишли маълумотлар узатиб борилади.

Белгиланишича, “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан амалга ошириладиган кузатув ишлари республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид