Ўзбекистон | 18:28 / 12.08.2025
2935
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси фаолиятини якунлади

12 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлаётган Франциянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушезни ТИВда қабул қилди.

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram

“Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги икки томонлама алоқаларда мислсиз динамика намоён этилгани, мамлакатларимиз томонидан тарихий марраларга эришилгани ва давлатларимиз стратегик ҳамкорларга айлангани таъкидланди.

Алоқаларнинг сарҳадларини кенгайтиришга элчи томонидан қўшилган доимий ҳисса юксак қадрланиб, янги фаолиятида барча ютуқлар тиланди”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид