Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси эълон қилинди.
Фото: Kun.uz
Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги олийгоҳлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларидан давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича тест синовлари 18-19 август кунлари бўлиб ўтади.
Тест синовлари икки сменада ташкил этилади ва 1-сменада 8:00 дан 11:00 га қадар, 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан - жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт берилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олиши мумкин. Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келиши лозим.
Аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025/2026-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
09:36 / 01.12.2025
Қишки ўқишни кўчириш: талабалардан ариза қабул қилиш 20 декабрдан бошланади
14:12 / 24.11.2025
Олий таълимда контракт тўлови муддатлари янгиланди
10:51 / 24.10.2025
Тюторларга қўйиладиган талаблар белгиланди
17:50 / 02.10.2025