Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентларнинг апелляция аризаларини топшириш шартлари эълон қилинди
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) бериши мумкин.
Фото: ЎзА
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.
Апелляция аризасини топширган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) бориши керак.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2025 йил 21 августдан бошланади.