Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Россияни мажбуриятларни бажармасликда айблади
Франция президенти Украинадаги тинчлик “хавфсизлик кафолатлари” билан бирга ўрнатилиши кераклигини таъкидлади.
Россия мажбуриятларни бажармасликка одатланган, деб ёзди Франция президенти Эмманюэль Макрон Х тармоғида.
“Охирги 30 йилдан, хусусан, Россиянинг ўз мажбуриятларини бажармаслигидан сабоқ чиқариш жуда муҳим”, — дейилади унинг Владимир Путин ва Доналд Трамп учрашуви якунларига бағишланган постида.
Макрон Украинадаги тинчлик “хавфсизлик кафолатлари” билан бирга ўрнатилиши кераклигини таъкидлади ва тез орада “кўнгиллилар коалицияси” буни таъминлаш учун учрашув ўтказишини билдирди.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ бунга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026