Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика тизимларининг қишки режимини келишиб олди
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика вазирлари бўлажак қиш мавсумида энергия тизимлари ишини мувофиқлаштириш ва «Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимига қайта уланиш» лойиҳасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.
Фото: Energetika va suv resurslari vazirligi
Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Гулистон шаҳрида Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ёқилғи-энергетика компаниялари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
2025-2026 йиллар куз-қиш даврида энергетика тизимлари ишини мувофиқлаштириш масалаларига, шунингдек, «Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланиш» лойиҳасини амалга оширишнинг техник жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлангач, энергетика идоралари раҳбарлари «Баҳри тожик» (Тожикистон денгизи) сув омборига ташриф буюрди. Ушбу иншоот стратегик аҳамиятга эга экани, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришни таъминлаши, шунингдек, Қайроққум ГЭС учун асосий сув манбаи бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
«Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланиш» лойиҳаси Тожикистон электр энергетика тизимини тўлиқ тиклаш ва Ўзбекистон билан тармоқлараро уланишлар орқали Марказий Осиё энергия тизими билан боғлашга қаратилган. Унинг амалга оширилиши минтақа мамлакатлари ўртасида барқарор электр энергияси алмашинувини таъминлаш, генерация ва истеъмол балансини оптималлаштириш, шунингдек, энг юқори юкламалар даврида энергия таъминоти ишончлилигини ошириш имконини беради.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ушбу ишларни молиялаштириш учун 15 миллион доллар миқдорида грант ажратишни маъқуллаган. Лойиҳа минтақавий энергетика ҳамкорлигини мустаҳкамлаши, гидро ва иссиқлик генерациясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириши, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий интеграциясига ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Ягона энергетика ҳалқасининг яратилиши Тожикистонга ёз мавсумида ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш ва қиш ойларида импорт қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
22:44 / 28.11.2025
Тожик-афғон чегарасидаги қуролли ҳужумда уч нафар хитойлик ҳалок бўлди
08:20 / 22.11.2025