Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди Ўзбекистон меваларини Мисрга ҳам экспорт қилади
Ўзбекистон мевалари Мисрга экспорт бўлишига ҳам йўл очилди. Мамлакатда етиштирилган бир қанча мевалар, шу жумладан янги узилган ўрик, олхўри ва уларнинг нектари, пўсти олинмаган ёнғоқ ва бодомни Миср Араб республикасига экспорт қилиш учун рухсат олинган.
Бу бўйича музокара олиб борган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ёзишича, маҳсулотлар жўнатилишидан аввал фитосанитар назоратдан ўтказилади. Миср учун алоҳида карантин аҳамиятига эга зараркунандалардан холи эканлиги тасдиқланганидан сўнг фитосанитар рухсатнома, яъни сертификат расмийлаштирилади.
110 миллиондан ортиқ аҳолига эга Миср ҳамда унинг қўшнилари, умуман Яқин Шарқда мевага бўлган эҳтиёж доим бор ва йилдан йилга ошиб бормоқда. Шу боис Миср ҳар йили юз минглаб тонна янги узилган маҳсулотларни импорт қилади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистондан Мисрга 25 турдаги маҳсулот экспорти учун фитосанитар рухсатлар олинган.
Янги турдаги маҳсулотларга фитосанитар рухсатлар олиниши Ўзбекистон учун экспорт географиясини кенгайтириш, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига кириш учун «кўприк» яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мавсумий сотув даврини узайтириш имкониятини беради.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026