Жаҳон | 22:44 / 18.08.2025
5297
1 дақиқада ўқилади

Трамп Украинага хавфсизлик масалаларида катта ёрдам кўрсатилишини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Украина президенти Володимир Зеленскийни қабул қилди.

Фото: Reuters

Дастлаб президентлар журналистлар билан мулоқот қилишди.

Трамп Путин билан учрашувда “яхши олдинга силжиш”га эришгани каби Зеленский билан учрашувда ҳам олдинга силжишга умид қилаётганини айтди.

У бугунги музокаралар муваффақиятли якунланса, уч томонлама учрашув ўтказилиши мумкинлигини яна бир бор такрорлади.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, бугунги музокаралар сўнггиси эмас.

“Путин низо тугашини истаяпти”, деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, “Украинадаги низо тугашини барча томонлар ва бутун дунё хоҳламоқда, лекин аниқ муддатни айтиш қийин”.

Трамп Украинага хавфсизлик масалаларида катта ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид