Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтонга қўшни штатлардан миллий гвардия кучлари жўнатилади
Президент Доналд Трампнинг фармойишига мувофиқ, 13 августдан бошлаб Вашингтонга миллий гвардия бўлинмалари етиб келмоқда. Трампнинг сўзларига кўра, гвардиячилар пойтахтда жиноятчиликка қарши курашиш ишларига жалб этилади.
АҚШнинг учта штати губернаторлари яқин кунларда миллий гвардия қўшинларининг бир қисми Вашингтонга жўнатилишини эълон қилди.
The Washington Post нашрининг хабар беришича, пойтахтга Жанубий Каролина, Оҳайо ва Ғарбий Виржиния штатлари миллий гвардиячилари юборилади.
Жанубий Каролина губернатори Ҳенри Макмастер «пойтахтда қонун ва тартибни тиклашда президент Трампни қўллаб-қувватлаш учун» 200 нафар гвардиячини юборишини айтди. Оҳайо губернатори Майк Девайн яқин кунлар ичида 150 нафар, Жанубий Виргиния губернатори Патрик Морриси 300-400 нафар миллий гвардия хизматчилари Вашингтонга жўнатилишини билдирди.