Ўзбекистон | 21:27 / 19.08.2025
4942
1 дақиқада ўқилади

Ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди

Мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

Фото: Kun.uz

Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича 2025 йил 18 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz сайтидаги "Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат) Натижа“ бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин.

Мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид