Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина АҚШга келишув таклиф этди – FT тафсилотларини маълум қилди
Таклифларга кўра, Киев ва Вашингтон қурол бўйича 100 миллиард долларлик келишув тузади. Аммо Украина қўшинларини қисман босиб олинган Донецк ва Луҳанск вилоятларидан олиб чиқиш рад этилади.
Фото: Sky News
Украина АҚШга Россия билан тинчлик ўрнатилгандан кейин хавфсизлик кафолатларини олиш бўйича келишув доирасида Европа молиялаштирадиган 100 миллиард долларлик Америка қуролларини сотиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри тегишли ҳужжатга таяниб хабар берди.
Таклифларга кўра, Киев ва Вашингтон, шунингдек, Украина компаниялари билан дронлар ишлаб чиқариш бўйича 50 миллиард долларлик келишув тузади. Украина бу таклифларни 18 август куни Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув олдидан европалик иттифоқдошлари билан бўлишди, деб хабар берди FT манбалари.
Ҳужжатда Украина айнан қандай қурол сотиб олишни сўраётгани айтилмаган, бироқ Киев шаҳарлар ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун Американинг камида 10 та Patriot ҳаво мудофаа тизими, шунингдек, бошқа ракеталар ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш истагини билдиргани маълум. Украинанинг таклифи Трампнинг Америка саноатига фойда келтириш истагига ишора қилиши керак.
Ҳужжатда, шунингдек, Украинанинг ўт очишни тўхтатишга чақириғи тасдиқланган, аммо Путиннинг Украина қўшинларини қисман босиб олинган Донецк ва Луҳанск вилоятларидан олиб чиқиш эвазига фронт чизиғини музлатиш таклифи рад этилган.
Украина Россиядан уруш вақтидаги зарарни тўлиқ қоплашни талаб қилмоқда. Бу Ғарб мамлакатларидаги музлатилган 300 миллиард долларлик Россия активлари ҳисобидан қопланиши мумкин. Қайд этилишича, санкцияларнинг ҳар қандай бекор қилиниши Россия келажакдаги тинчлик келишувига риоя қилган тақдирдагина тақдим этилиши керак.
Мавзуга оид
22:42 / 19.12.2025
Украина Ўртаер денгизида биринчи марта Россиянинг «яширин флоти» танкерига зарба берди
16:35 / 19.12.2025
Майамидаги музокараларга ҳам Украина, ҳам Россия делегациялари келади
16:20 / 19.12.2025
Северск қулаш ёқасида: бу Словянск ва Краматорскка қандай хавф туғдиради?
15:51 / 19.12.2025