Ўзбекистон | 18:15 / 20.08.2025
4845
1 дақиқада ўқилади

1-курс талабаларидан ётоқхонага аризалар қабули бошланди

Талабаликка тавсия этилганлар бугундан бошлаб my.gov.uz портали орқали ёки давлат хизматлари марказига борган ҳолда талабалар турар жойи учун навбатга ёзилишлари мумкин. Ариза берганлар навбатини ягона портал орқали кузатиб бориш имконига эга.

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари ўз якунига етди.

Эндиликда 1-курс талабалари ҳам давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза юборишлари мумкин.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 20 август куни хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, юқори босқич талабаларидан ётоқхонага аризалар қабули 1 августдан бошланган эди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид