Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

  • 1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
  • 2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
  • 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Маълумот учун, 2025-2026 ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юбориши мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.