Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Латвияда ишлаш учун керак бўладиган визани олиб бериш эвазига фуқаролардан пул талаб қилган шахслар ушланди.
Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда чет элга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатининг олди олинди.
ДХХ хабарига кўра, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга маслаҳат ва виза олиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш билан шуғулланувчи корхона ташкил қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кирган. Уларга Латвияда ишлаш учун керак бўладиган визани олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундай қонунбузарлик Тошкент вилоятида ҳам қайд этилиб, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарога элчихонада ишловчи танишлари орқали Латвияда ишлаш имконини берувчи ишчи виза расмийлаштириш эвазига 8250 АҚШ доллари талаб қилган. Сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланган.
Икки қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:13 / 28.11.2025
Латвия РФга уланган темирйўл участкаларини йўқ қилишни муҳокама қилмоқда
08:49 / 27.11.2025
Афғонистон, Покистон ва Сурияда жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
20:18 / 21.11.2025