Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда автобус ЙТҲга учраши оқибатида 79 киши ҳалок бўлди
Уч томонлама тўқнашув оқибатида йирик ёнғин юзага келган ва кўпчилик воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида Эрондан қайтаётган автобус мотоцикл ва бензин ташувчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида 79 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон ИИВ матбуот котиби Абдул Матин Канига таяниб Independent нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, қурбонларнинг 19 нафари болалар бўлган.
Tolo News агентлигининг маълум қилишича, тўқнашув оқибатида йирик ёнғин юзага келган ва кўпчилик воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобусдан фақат уч кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026