Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказди
Ракета мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган.
Фото: ANI
Ҳиндистон ҳарбийлари Agni-5 қитъалараро ракетаси варианти бўлган ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини муваффақиятли ўтказди, деб хабар берди Hindustan Times нашри.
Хабарга кўра, синов Одиша штатидаги ракета полигонида ўтказилган.
Қайд этилишича, ракетанинг ушбу варианти мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган.
Ҳозирда Agni-5 ракетасининг максимал парвоз масофаси 7 минг километрга яқин бўлиб, уни 7,5 минг километргача етказиш устида иш олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026