Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Путин Зеленский билан қандай шартларда учрашишга тайёрлигини айтди
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, барча масалалар пухта ишлаб чиқилганида ва Украина ҳукуматининг легитимлиги масаласи ҳал бўлганида Путин Зеленский билан учрашишга тайёр бўлади.
Фото: Getty images
Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашишга барча масалалар пухта ишлаб чиқилганидан кейин тайёр бўлади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
«Президент олий даражада кўриб чиқиладиган барча масалалар пухта ишлаб чиқилганидан кейин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини бир неча бор таъкидлаган», — деди у.
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Москва, шунингдек, иш шартномалар тузишга қадар етиб борган тақдирда Украина томонидан келишувни ким имзолаши бўйича легитимлик масаласи ҳам ҳал қилиниши кераклигини билиши лозим.
Лавров Зеленскийнинг Путин билан музокара ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонини эслаб ўтди.
2022 йил кузида Зеленский Россия президенти билан музокара ўтказишни тақиқлаш тўғрисида фармон чиқарганди. Аммо ўтган йили Украина етакчиси Россия президенти билан музокара ўтказиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Мавзуга оид
15:21
Европа етакчилари Трампнинг Украина бўйича режасига ишонмаяпти — Der Spiegel
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025