Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент яна бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади
Шавкат Мирзиёев “Бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, ўзининг ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатлари билан тадбиркорлик соҳасида инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, турли йўналишдаги саховат ва ҳомийлик ишлари билан жамиятимизда ўзаро кўмак ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий объектларни қуриш, аҳоли учун кўплаб қулай шароит ва имкониятларни яратишда бошқаларга алоҳида ибрат ва намуна бўлаётгани учун қуйидагилар мукофотланди:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдурахимов Аваз Эргашбоевич - Яккасарой туманидаги «64 BIT» масъулияти чекланган жамияти маслаҳатчиси, Тошкент шаҳри
Ағзамов Ҳамидулла Атовуллаевич - Зангиота туманидаги «Toys Uz» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Зоитбеков Юсуфбек Қудратбек ўғли - Зангиота туманидаги «Lider Kabel Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Ибрагимов Рашид Хасанович - Тошкент туманидаги «Online building project» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Каримбаев Хўрсанджон Дадажонович - Зангиота туманидаги «Фарм Диёр» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Мусина Альфия Рахимовна - Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раиси
Рахимбаев Айдин - Қозоғистон Республикасининг «BI Group» холдинги директорлар кенгаши раиси.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025