Спорт | 00:44 / 22.08.2025
27558
1 дақиқада ўқилади

Аббосбек Файзуллаев «Истанбул Бошоқшеҳир» таркибидаги дебютини ўтказди

У 77-дақиқада Дениз Туруч ўрнига майдонга тушди.

Фото: Pusu Haber

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг «Истанбул Бошоқшеҳир» клубидаги дебют ўйинини Конференциялар лигаси саралашининг сўнгги босқичи доирасида Руминиянинг "Крайова" клубига қарши ўтказди.

У 77-дақиқада Дениз Туруч ўрнига майдонга тушди.

Ушбу баҳсда «Истанбул Бошоқшеҳир» 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Истанбул клуби июлда Аббосбек Файзуллаев билан беш йиллик шартнома имзолаганди. Журналист Усмон Алтунтеримнинг маълумот беришича, трансфер суммаси 7 млн еврони ташкил этган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид