Ўзбекистон | 18:39 / 22.08.2025
10193
1 дақиқада ўқилади

Пахтакор туманига ҳоким тайинланди

Туманнинг олдинги раҳбари Асилбек Ашуров Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига ўтказилганди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Жиззах вилояти Пахтакор туманига Ҳусан Абдувоҳидов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 22 август куни Пахтакор туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтаковични депутатларга таништирди.

Вилоят ҳокимининг Ҳусан Абдувоҳидовни Пахтакор тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Ҳусан Абдувоҳидов янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келган.

Аввалроқ Пахтакор тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Асилбек Ашуров Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид