Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, 21 август куни Нукусда нисбий намлик ҳаддан ташқари пасайиб кетган. “Бу аслида чанг бўрони бўлишига сигнал бўлган экан”, — дея ёзди мутахассис.
Таъкидланишича, авиация синоптиклари бу ҳодисани об-ҳаво ҳолатига қараб чанг бўрони деб эмас, балки ғубор ҳодисаси деб қайд этишган.
Хусусан, Нукус халқаро аэропортида соат 13:00 ҳолатига кўриниш масофаси 1500 метрдан пастга етган. 14:30 да эса бу масофа 900 метргача етиб, кучли ғубор ҳодисаси кузатилган.
Ўзгидромет Нукус шаҳри ҳавосида 13:00 ҳолатига кўра, майда PM 2,5 дисперс заррачалари миқдори миллий стандартлар бўйича рухсат этилганидан 20 бараваргача ортиб кетгани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, Урганч шаҳрида ҳам шамол ортидан атмосфера ҳавоси ифлосланиши кузатилаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
13:33 / 07.10.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги маҳаллада сув тозалаш иншоотини бориб кўрди
16:37 / 03.10.2025
Нукусда соғлиқни сақлаш соҳасида AI Hackathon бошланди
15:04 / 03.10.2025