Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона платформаси жорий этилади
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш чоралари белгиланди.
«Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 4 млн гектардан ортиқ ер майдонида экинларни экиш ва суғориш жараёнларини рақамлаштириш;
- қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий этилган 30 тадан ортиқ ахборот тизимларини «ягона нуқта»га бирлаштириш орқали фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш.
2026 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўзига тегишли ер участкаларига экиш режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасига (Агропортал) мустақил жойлаштиради.
Агропортал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг «ягона нуқтаси» сифатида эътироф этилади.
Мавзуга оид
17:51 / 22.06.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
18:13 / 21.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади
19:02 / 01.05.2026
Ўзбекистон сунъий интеллект даврига киряпти: президент қандай вазифаларни қўйди?
19:38 / 02.04.2026