Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:53 / 10.03.2026
Эрон Иорданиядаги бундесвер дала лагерига яна ҳужум қилди
20:56 / 06.03.2026
Эрон АҚШ базаларидаги ҲҲМ тизимлари радарларига зарба беришга урғу қаратмоқда
12:21 / 05.03.2026
Ўзбекистон президентининг Иорданияга ташрифи кутилмоқда
10:51 / 02.03.2026