Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш аниқланди
Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура қайд этишича, ёнилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида республикада 1 999 та, шу жумладан Тошкент вилоятида 124 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган.
Мисол учун, Оҳангарон шаҳрининг магистрал йўлида 0,2 кВт қувватдаги электр энергиясидан куннинг ёруғ вақтида фойдаланиш ҳолати аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича республикада 47 927 та, шу жумладан Тошкент вилоятида 3 849 та профилактик тадбирлар ўтказилди.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
10:50 / 18.03.2026
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
09:05 / 15.03.2026
Президентнинг ИИВга эътирози, энергетик мустақиллик ва ўпирилган йўл — ҳафта дайжести
11:23 / 14.03.2026