Ўзбекистон | 12:35 / 25.08.2025
1189
1 дақиқада ўқилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади

“Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: 123RF

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан  фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.

2025 йил якунигача суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастури яратилади.

1 йил давомида ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлланмайди.

2026 йил 1 январдан  my.sud.uz интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчи яратилади, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотлари автоматик етказилади.

2026 йил якунигача фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версияси ишлаб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид