Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтонда АҚШ Миллий гвардиясига ўқотар қурол тарқатилди
Вашингтондаги Миллий гвардия ҳарбийлари фақат ҳаёт ва соғлиқ учун бевосита таҳдидга жавобан қурол ишлатиши мумкин. Аскарлар АҚШ пойтахтига президент Трамп қарори билан жиноятга қарши курашиш учун олиб келинган.
АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан Вашингтонда жойлаштирилган Миллий гвардия бўлинмаларига 24 август, якшанба куни кечқурундан бошлаб ўқотар қурол олиб юришга рухсат берилди. Миллий гвардия ҳарбийлари улардан фақат «охирги чора сифатида, фақат ҳаёт ва соғлиқ учун бевосита таҳдидга жавобан» фойдаланиши мумкин», дейилади қуролли кучларнинг ушбу бўлимига масъул бўлган қўшма ишчи гуруҳи баёнотида.
Мамлакат мудофаа вазирлиги 22 август куни пойтахтга жойлаштирилган Миллий гвардиянинг яқинда қуролланишини эълон қилди. Унинг жангчилари АҚШнинг «пойтахтда жиноятчиликни камайтириш миссияси»да қатнашмоқда, деб таъкидлади Пентагоннинг исми сир қолишини истаган вакили.
Айни пайтда Вашингтонда Колумбия округи ва Ғарбий Виржиния, Луизиана, Миссисипи, Оҳайо, Теннесси ва Жанубий Каролина штатларидан 1900 га яқин Миллий гвардия ходимлари жойлаштирилган. Улар, хусусан, Оқ уй атрофи ва Авраам Линколн ёдгорлигидан Капитолийгача бўлган сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланган Миллий савдо маркази атрофидаги ҳудудни, шунингдек, вокзал ва метро станцияларини қўриқлайди.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026