Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан бошлаб Android номаълум дастурчиларнинг иловаларини блоклайди
Чора босқичма-босқич барча мамлакатлар учун жорий этилади.
Фото: Getty images
Google компанияси Android фойдаланувчиларини ҳимоя қилиш бўйича янги чораларни эълон қилди. 9To5Google инсайдерларига кўра, энди номаълум ишлаб чиқувчиларнинг (тасдиқланмаган) иловаларини ўрнатиб бўлмайди. Бу нафақат Google Play, балки бошқа илова дўконлари ва оддий усулда юклаб олинадиган apk файлларига ҳам тегишли.
Google илова ишлаб чиқувчиларнинг текширувини «аэропортда шахсни текшириш» жараёнига ўхшатди. Мақсад - зарарли дастурий таъминот ишлаб чиқувчилардан ҳимояланиш. Google фикрига кўра, расмий дўкондан ташқарида бундай дастурлар 50 баравар кўпроқ.
Google иловаларни Google Play’дан ташқарида тарқатадиган дастурчилар учун янги консол яратади. У ерда мустақил ишлаб чиқувчилар учун тижорат версиясидагидан фарқ қиладиган воситалар бўлади. Google Play билан ишлаётган дастурчилар аллақачон текширувдан ўтган ва автоматик равишда талабларга жавоб беради.
Янги тизимни синовдан ўтказиш 2025 йил октябрь ойида бошланади. 2026 йил март ойида текширув барча учун очиқ бўлади. Биринчи чекловлар 2026 йил сентябрь ойида Бразилия, Индонезия, Сингапур ва Таиландда кучга киради. 2027 йилдан бошлаб ушбу қоидалар барча мамлакатларга тааллуқли бўлади.
Мавзуга оид
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025
ChatGPT одамларнинг маълумот излаш усулини ўзгартирди
12:21 / 12.11.2025
Google Германияда 2029 йилгача 5,5 млрд евро инвестиция киритади
14:14 / 31.10.2025