Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта йўлда Cobalt автомобилини бошқариб юрган 13 ёшли бола аниқланди
Фарғона вилоятида ўтказилган рейд тадбирларида 13 ёшли ўғлига автомобиль бошқарувини топшириб қўйган фуқарога чора кўрилди.
Фото: Видеодан кадр
Вилоят ЙҲХБ қайд этишича, Қўқон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида катта йўлда Cobalt русумли автомобилни бошқариб юрган 13 ёшли фуқаро аниқланган. Вояга етмаган ҳайдовчи машинани бошқаришига отаси рухсат берганини билдирган.
Боланинг отаси эса ўғли ёлғиз бўлмаганлиги, ўзининг ёнида эканлиги сабабли унга машина бошқарувини берганини таъкидлаган.
Ушбу шахсга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026