Ўзбекистон | 12:18 / 26.08.2025
33442
1 дақиқада ўқилади

Тўртта олий ўқув юртига янги ректорлар тайинланди

Мамлакат олий таълим тизимида кадрлар ўзгариши юз берди — тўртта педагогика олий ўқув юртига янги ректорлар тайинланди.

Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Бунгача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогик кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бошқармасини бошқариб келган Мақсуджон Йўлдошев Жиззах педагогика университети ректори бўлди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Тошкенбоев Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиали ижрочи директори этиб тайинланди.

Бунгача Алфраганус университетининг менежмент ва маркетинг кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган Машъал Саидов Шаҳрисабз педагогика институти ректори этиб тасдиқланди.

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали директори лавозимида ишлаб келган Шерзод Ўроқов Каттақўрғон давлат педагогика институтига раҳбарлик қилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид