Жамият | 12:31 / 27.08.2025
3472
1 дақиқада ўқилади

Байрам муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатда ички туризмни ривожлантириш, аҳолининг туризм хизматларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, юртдошларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда.

Фото: Ўзбекистон 24

Жумладан, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан республика бўйлаб фаолият юритаётган жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хостеллар) ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди ва Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги маданий мерос объектларига кириш чипталарига 20 фоизгача чегирмалар татбиқ этилади.

Мазкур чегирмалар Мустақиллик байрами муносабати билан жорий этилган бўлиб, уларнинг асосий мақсади – фуқароларни юрт тарихий, маданий ва табиий бойликлари билан таништириш, ички туризм салоҳиятини янада оширишдан иборат.

Чегирмалар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

  • маданий мерос объектлари, музейлар ва ёдгорликларга кириш чипталари;
  • жойлаштириш воситаларида хизмат нархларига;
  • айрим экскурсия ва саёҳат хизматларига.

Айни вақтда, туризм соҳаси вакиллари ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда турли маданий-кўнгилочар тадбирлар, ички туризм ярмаркалари ва байрам акцияларини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид