Ўзбекистон | 07:26 / 27.08.2025
1545
1 дақиқада ўқилади

Сув ресурсларини бошқариш рақамли асосга ўтказилади

Президент қарори билан Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастури тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат билан соҳани рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди:

  • алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш, давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини кузатиш имкониятини яратувчи камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмасини ўрнатиш ҳамда марказлашган маълумотлар базасига интеграция қилиш;
  • 12 080 та мелиоратив кузатув қудуғида сув сарфи ҳисобини мониторинг қилиш ва 1 750 та насос агрегатининг сув сарфи ҳисобини юритиш;
  • 12 та йирик сув хўжалиги объектини автоматлаштирилган бошқарувга ўтказиш;
  • сув хўжалиги объектларини хусусий сектор бошқарувига бериш орқали ДХШ объектларида харажатларни 15 фоизга қисқартириш.

Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгашининг таркиби ва унинг асосий вазифалари тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид