Жаҳон | 13:49 / 28.08.2025
1298
2 дақиқада ўқилади

Google Google Meet ишидаги узилишларга алоқадорлигини рад этди

Бир ҳафта ичида Google Meet'даги иккинчи узилишлар Google томонидаги техник муаммолар туфайли юзага келмади, дея таъкидламоқда компания.

Фото: Timon Schneider/Zoonar/IMAGO

Google 27 август, чоршанба куни Россияда Google Meet видео-конференц-алоқа хизматидаги узилишлар компания томонидаги техник муаммолар туфайли юзага келмагани ҳақида маълум қилди.

«Биз Россияда фойдаланувчиларнинг Google Meet'га кириши билан боғлиқ муаммолардан хабардормиз. Бу Google томонидаги техник муаммолар билан боғлиқ эмас», — дея компаниянинг жавобидан иқтибос келтиради РБК агентлиги. Бироқ, Роскомнадзор бу хизмат ишини чекламаганини даъво қилмоқда.

Google Meet'даги йирик узилишлар Россияда бир ҳафта ичида иккинчи марта қайд этилди. DownDeteсtor веб-сайтидаги муаммолар ҳақида хабарларнинг энг юқори нуқтаси Москва вақти билан тушда содир бўлди. Кун давомида жами 1500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Фойдаланувчилар веб-сайт ёки илова очилмагани, қўнғироқлар ва овозлар ишламаётганини ёзган.

22 август куни узилишлар вақтида хизмат фаолияти юзасидан 2300 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Энг кенг тарқалганлари орасида веб-сайтдаги носозликлар, мобил иловалар ва шахсий кабинет билан боғлиқ муаммолар бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид