Иқтисодиёт | 09:31 / 28.08.2025
1932
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Миср билан ҳамкорликда аммофос ишлаб чиқариш заводи қурилади

Мамлакат элчихонаси кўмагида "Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ делегациясининг Мисрга амалий сафари ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Делегация аъзолари Мисрнинг нуфузли саноат компанияларидан бири – Polyserve Group раҳбарияти билан биргаликда амалга оширилаётган аммофос ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини жадаллаштириш ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан музокара олиб борди.

Қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат ўғит ишлаб чиқариш соҳасидаги салоҳиятни ошириш, балки минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида барқарор ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда экологик жиҳатдан самарали технологияларни татбиқ этишга ҳам хизмат қилади.

"Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ халқаро миқёсдаги бундай стратегик шериклик орқали Ўзбекистон кимё саноати салоҳиятини юксалтириш, янги ташқи бозорларга чиқиш ва илғор саноат инфратузилмасини шакллантириш борасида изчил саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид