Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сентябрда қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани маълум қилинди
Сентябрь ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг биринчи ярми қуруқ бўлади, иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғирлар кузатилади.
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» хабарига кўра, сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кечалари ва эрта тонгда +15...+20 даража бўлган ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +35 даражагача, айрим кунларда +37 даражагача иситади.
Кейинчалик сентябрь ойининг охиригача ҳарорат кечалари +15...+20 дан +8...+13 даражагача, кундуз кунлари +30...+35 дан +20...+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Сентябрь ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунларда (1-2 кун) қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, энг совуқ (меъёрдан 2-3,5 даражага паст) сентябрь ойлари 1930 ва 1931 йилларда, сўнгги ўн йилликда эса 1992 ва 1994 йилларда қайд этилган. Энг илиқ (меъёрдан 1,5-3,5 даражага юқори) сентябрь ойлари эса 2013, 2016, 2021, 2022 йилларда, яъни ушбу асрда кузатилган бўлиб, бу глобал исиш тенденциясига мос келади.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда сентябрь - йилнинг энг қуруқ ойлардан биридир. Сентябрь ойида ёмғир камдан-кам (ойига 1-3 марта) ёғади. Шундай йиллар кузатилганки, бутун Ўзбекистонда ёки ҳудуднинг катта қисмида сентябрь ойида умуман ёмғир ёғмаган. Бу асрда бундай аномал қуруқ сентябрь ойлари 2007 ва 2021 ва 2022 йилларда қайд этилган.
Мавзуга оид
11:59
Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин
10:06 / 04.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
20:19 / 01.12.2025
Декабрда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
16:46 / 01.12.2025