Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан қуруқ ва қуритилган мевалар Кувайтга экспорт қилинади
Кувайтнинг Dejavu for Juice компанияси раҳбари Аҳмад ал-Бағилий Хоразм вилоятида ўтказилган бизнес-форум ва "Қовун сайли" халқаро фестивалида иштирок этди.
"Қовун сайли" фестивалида иштирок этган Кувайт вакили кўпгина халқаро тадбирларда қатнашганини, бироқ айнан кўҳна Хоразм заминида ташкил этилган фестиваль ўзгача жозибадорлиги билан ажралиб туришини таъкидлади.
Кувайтлик тадбиркор бизнес-форум доирасида ўзбек ишбилармон доиралари билан B2B шаклида учрашувлар ўтказди. Уларда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, сафар давомида Хоразм вилоятидаги Japan Uz Trade House ва Khorezm Insulation Group компанияси вакиллари билан музокаралар ташкил этди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистондан қуруқ ва қуритилган меваларни Кувайтга экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди, қулай транспорт-логистика йўллари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
08:29 / 01.06.2026